Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Сунесс: «Сака — фирибгар»

Баҳо:
+2 | -

«Ливерпуль»нинг афсонавий собиқ футболчиси Грэм Сунесс «Арсенал» ҳужумчиси Букайо Сакани кескин танқид қилиб, уни майдонда симуляция ишлатиш ва ҳакамларни алдашда айблади.

Piers Morgan's Football Uncensored дастурида иштирок этган Сунесс 25 ёшли англиялик футболчини «фирибгар» деб атади ва у доимий равишда ўзини ерга ташлашини таъкидлади.

Сунесснинг сўзларига кўра, Сака майдонга йиқилаётганида бақиради, шундан сўнг «Арсенал» футболчилари ҳакамни ўраб олиб, қоидабузарлик қайд этилишини талаб қилишади.

Унинг фикрича, бундай вазиятларда ҳакам ваҳимага тушиб, ҳуштак чалади. Ваҳоланки, ҳакамнинг дастлабки қарори тўғри бўлган бўлади.

Сунесс бугунги футболда симуляция кенг тарқалганини ҳам таъкидлаб, бундай ҳолатларни танқид қилаётган ягона инсон эмаслигини билдирди.

Шу билан бирга, Букайо Сака Англия Премьер-лигасида рақиблар томонидан энг кўп қоидабузарлик содир этиладиган футболчилардан бири ҳисобланади.

Сакага нисбатан симуляция билан боғлиқ айбловлар 2024 йилги Чемпионлар лигаси чорак финалида «Бавария»га қарши учрашувдан бери давом этиб келмоқда.

Ўша баҳсда футболчи ўйин охирида Мануэль Нойер билан тўқнашув вазиятида пенальти ишлаб олишга уринган эди.

Киритилди: 13:35, 20.10.2026.
Ўқилди: 546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик