Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Вирцнинг «Ливерпуль»да муваффақият қозонишига ишонмайман»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дитмар Хаманн Флориан Вирцнинг мерсисайдликлар сафида муваффақият қозонишига ишонмаслигини билдирди.

Унинг фикрича, германиялик футболчи ўз имкониятларига бўлган ишончни йўқотган.

«Вирцнинг «Ливерпуль»да муваффақият қозонишини тасаввур қила олмаяпман», — деди Хаманн GIVEMESPORT нашрига Betpack орқали берган интервьюсида.

«Менимча, у ўз қобилияти ва имкониятларига бўлган ишончни бутунлай йўқотган. Унинг ўзи ҳам Англия Премьер-лигаси талабларига жавоб бера олишига ишонмайди, деб ўйлайман», — дея қўшимча қилди собиқ футболчи.

Хаманннинг таъкидлашича, бош мураббий Вирцдан ўнинчи рақам позициясида фойдаланишни режалаштирганига қарамай, футболчининг ўйини ўтган мавсумга нисбатан яхшиланмаган.

Флориан Вирц «Байер»дан «Ливерпуль»га 116 миллион фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтган. Ўша пайтда бу трансфер мерсисайдликлар тарихидаги энг қиммат харид ҳисобланган.

Германиялик футболчи барча мусобақалар доирасида 58 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 13 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, «Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер ҳам Вирцнинг ўйинини мунтазам равишда танқид қилиб келмоқда.

Киритилди: 13:39, 20.10.2026.
Ўқилди: 347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик