"Манчестер Сити" ва Лондоннинг "Арсенал" клубларининг собиқ ҳимоячиси Александр Зинченко Амстердамнинг "Аякс" клубидан таклиф олди. Бу ҳақда Telegraaf.nl хабар бермоқда.
Манбага кўра, Нидерландиянинг топ-клуби украиналик фланг ҳимоячисига жамоа билан бирга машғулотларда қатнашиш имкониятини тақдим этишга тайёр. Айни пайтда 29 ёшли футболчи тиззасидан олган жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини ўтамоқда. У "Аякс" билан хайрлашганидан сўнг эркин агентга айланган.
Transfermarkt портали Зинченконинг ҳозирги бозор қийматини 6 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Александр "Аякс" сафида атиги иккита учрашувда майдонга тушган.













