"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике "Барселона" вингери Ламин Ямал бўлажак Чемпионлар лигаси учрашувида унинг жамоасига кўплаб муаммолар туғдиришидан хавотирда. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, бунга асосий сабаб — аввалроқ жароҳат олган асосий ҳимоячи Нуну Мендешнинг майдонга туша олмаслигидир. Мутахассис Люка Диннинг Ямални тўхтата олишига шубҳа билан қарамоқда. Шу боис, хабар қилинишича, у яна бир нечта футболчига ёш испаниялик вингерни қўриқлаш вазифасини топширган.
Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасидаги "ПСЖ" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув бугун, 20 октябрь куни бўлиб ўтади.













