Аргентиналик ҳимоячи Лисандро Мартинес "Манчестер Юнайтед"даги келажаги борасида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.
Футболчи клубни алмаштиришни истамоқда. Мартинес "Манчестер Юнайтед"да ўз келажагини кўрмаётганини аниқ билдирган. Унинг клуб билан меҳнат шартномаси 2027 йил ёзида якунига етади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда. Аввалроқ Лисандро Мартинес "Манчестер Юнайтед" раҳбариятини трансферлар амалга оширилмаётгани учун танқид қилган эди.













