"Барселона" ҳимоячиси Жерар Мартин клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда fussball-news нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, футболчига бешта клуб қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, "Интер", "Ливерпуль", "Бавария", "Челси" ва "Тоттенҳэм" Жерар Мартинни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
"Бавария" Германия Бундеслигасининг дастлабки олти турида 14 очко тўплаган. Мюнхен клуби турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.













