Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Моуриньо: «Агар Арда ва Бернардуни бирга туширганимизда, бешта гол ўтказардик»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Арда Гюлер ва Федерико Вальверденинг майдондаги энг мақбул позициялари ҳақидаги саволга жавоб берди.

Португалиялик мутахассис ҳар икки футболчининг универсаллигини таъкидлаб, улар турли позицияларда муваффақиятли ҳаракат қила олишини билдирди.

Шунингдек, Моуриньо «Рома»га қарши учрашувда Арда Гюлер ва Бернарду Силвадан бир вақтнинг ўзида марказий ярим ҳимояда фойдаланиш жиддий муаммоларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

«Улар учун энг яхшиси — майдонда бўлиш. Иккаласи бир-биридан фарқ қилади, тажрибалари ҳам турлича.

Улар универсал футболчилар бўлиб, бир нечта позицияда ўйнаш ва турли вазифаларга мослаша олиш қобилиятига эга.

Шундай футболчилар борки, ўзларининг одатий позицияларида ўйнамаса, умуман майдонга туша олмайди. Бу инсоннинг ўзи танлайдиган нарса эмас.

Ўтган сафар биз ярим ҳимояда бошқача таркиб билан ўйнадик. Футболчилардан бири кўпроқ позицион вазифаларни бажарди, иккинчиси эса ижодкорликка эътибор қаратди.

Ҳаммаси вазиятга боғлиқ. Мен жамоага мувозанат ва сифат берадиган энг яхши уйғунликни топишга ҳаракат қиламан.

Агар Римдаги ўйинни Бернарду ва Арда билан бошлаганимизда, рақиб дарвозамизга бешта гол урган бўларди. Чунки бундай вазиятни назорат қилиш имкониятимиз бўлмасди.

Баъзан қарорларим тўғри бўлади, баъзан эса хато қиламан», — деди Моуриньо.

Киритилди: 16:38, 20.10.2026.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик