Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби «Реал» футболчиси Браим Диасни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор ва унинг учун 25 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
«Ал-Иттиҳод» ҳужумнинг ўнг қанотини кучайтиришни режалаштирмоқда ва марокашлик футболчини трансфер бозоридаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсум бошланганидан буён мадридликлар ҳужум чизиғидаги юқори рақобат туфайли Диас кутганидан камроқ ўйин вақтига эга бўлмоқда. Шунга қарамай, манба маълумотларига кўра, футболчининг ўзи «Реал»да қолишни ва асосий таркибдан жой олиш учун курашни давом эттиришни афзал кўради.
Диаснинг «Реал» билан шартномаси 2027 йил июнь ойига қадар амал қилади. Айни пайтда клублар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас.













