«Бетис» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Севильядаги «Ла Картуха» стадиони майдонининг ҳолати қониқарсиз эканини маълум қилди. У бу ҳақда «Фейеноорд»га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви олдидан гапирди.
«Одатда майдон жуда яхши ҳолатда бўлади, аммо афсуски, бу ҳафта газонни парваришлаш учун зарур ишлар амалга оширилмади. Майдоннинг ёмон ҳолати ҳар икки жамоага ҳам таъсир қилади», — деди Пеллегрини матбуот анжуманида.
«Бетис» «Бенито Вильямарин» стадионида реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли, тахминан 70 минг томошабинни сиғдира оладиган «Ла Картуха» стадионида ўз уй учрашувларини ўтказаётганига бир йил бўлди.













