El Nacional нашри хабар беришича, Энрике бунга қизиқиш билдирган. Луис «Барселона» бош мураббийлигига иккинчи бор қайтиш учун олдиндан замин ҳозирламоқчи.
Манбага кўра, Луис Энрике номзодини ярим ҳимоячи Педри ҳам қўллаб-қувватламоқда. У Испания терма жамоасида мазкур мураббий қўл остида ишлаганидан мамнун бўлган.
Луис Энрике 2014–2017 йилларда «Барселона»ни бошқарган. Унинг раҳбарлигида жамоа тўққизта совринни қўлга киритган. Улар орасида Чемпионлар лигаси кубоги ҳам бор.













