Манбага кўра, ўша пайтда «Ньюкасл» раҳбарияти Артетага шартнома таклиф қилган. Ўша вақтда «Манчестер Сити» тизимида ишлаётган ва бош мураббий сифатида ҳали тажриба орттирмаган мутахассиснинг ўзи ҳам таклифни қабул қилишга мойил бўлган.
Бироқ Артета Англия шимолида жойлашган клубни бошқармади. Бунга унинг ёрдамчилари мураббийлар штабида ҳозир бўлмагани сабаб бўлган. Қолаверса, Артета жамоада кўришни истаган айрим мутахассислар ўша вақтда унинг штабига қўшила олмаган.













