«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида АЕКни 5:1 ҳисобида тор-мор этди.
Энцо Мареска жамоаси жорий мавсумдаги 12-учрашувини ўтказди. «Шаҳарликлар» 10 та ғалабага эришиб, икки марта мағлуб бўлишди — Англия Суперкубоги учун «Арсенал»га қарши баҳсда (0:3) ва Чемпионлар лигасида «ПСЖ» билан ўйинда (2:4).
24 октябрь куни «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 8-турида сафарда «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади.













