Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Райо Вальекано»нинг 12 нафар мухлисига жарима ва стадионга кириш тақиқи қўйилди

Баҳо:
+ | -

«Райо Вальекано»нинг бир неча нафар мухлиси «Атлетик»ка қарши ўйинни барбод қилгани учун жаримага тортилди.

10 октябрь куни «Райо Вальекано» ва «Атлетик» ўртасида бўлиб ўтган Испания чемпионатининг 8-тур учрашуви мухлисларнинг майдонга турли буюмларни улоқтириши сабабли бир неча бор тўхтатилди ва охир-оқибат якунига етказилмади. Шунингдек, трибуналардан «Райо Вальекано» президенти Мартин Пресанинг истеъфосини талаб қилувчи шиорлар янгради.

COPE хабарига кўра, Спортда зўравонлик, ирқчилик, ксенофобия ва муросасизликка қарши кураш қўмитаси «Райо Вальекано»нинг 11 нафар мухлисини 3001 евродан жаримага тортди ва уларга олти ой давомида спорт тадбирларига ташриф буюришни тақиқлади.

Яна бир мухлис стадион ўриндиғини синдириб, уни майдонга улоқтиргани учун 5000 евро жаримага тортилди ва бир йилга стадионларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Қайд этилишича, полиция норозилик акциясининг барча иштирокчиларини аниқлаш мақсадида воқеа видеотасвирларини ўрганишда давом этмоқда.

Мазкур ҳодиса оқибатида «Райо Вальекано» клубига 6000 евро жарима солинди ва Ла Лигадаги навбатдаги уй учрашувида трибуналарнинг бир қисмини ёпиш жазоси белгиланди. 24-дақиқада тўхтатилган «Атлетик»ка қарши баҳснинг қолган қисми томошабинларсиз ўтказилади.

Киритилди: 02:45, 21.10.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик