Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль - Галатасарой
21/10 21:45 Комо - Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария - Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид - РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер - Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла - Викинг
21/10 23:59 Бетис - Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге - Ланс
21/10 23:59 Спортинг - ЛАСК

«Славия» билан дуранг «Фенербахче»нинг антирекордини янада ёмонлаштирди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида ўз майдонида «Славия»ни мағлуб эта олмади (2:2). Истанбул клубининг мусобақа асосий босқичидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди.

Прагаликларга қарши учрашувга қадар Туркия жамоаси Чемпионлар лигасида кетма-кет 9 та ўйинда ғалаба қозонмаган эди — 3 та дуранг ва 6 та мағлубият. УЕФА буни «Фенербахче» тарихидаги энг узоқ ғалабасиз серия сифатида қайд этган. «Славия» билан дурангдан кейин мазкур кўрсаткич 10 та учрашувга етди — 4 та дуранг ва 6 та мағлубият.

Истанбулликларнинг мусобақа асосий босқичидаги сўнгги ғалабаси 2008 йил апрель ойига тўғри келади. Ўшанда «Фенербахче» чорак финалнинг дастлабки учрашувида «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Жавоб баҳсида эса Туркия клуби 0:2 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этган.

«Фенербахче» Чемпионлар лигасининг кейинги — 2008/09 йилги мавсумини ғалабасиз якунлаган: гуруҳ босқичида 2 та дуранг ва 4 та мағлубият. Шундан сўнг жамоа 18 йил давомида мусобақанинг асосий босқичига чиқа олмаган.

Жорий мавсумда «Фенербахче» умумий босқични «Рома» билан дуранг (1:1) орқали бошлади, кейин «Астон Вилла»га 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва «Славия» билан очколарни бўлишиб олди.

Киритилди: 02:54, 21.10.2026.
Ўқилди: 439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик