«Манчестер Юнайтед»нинг мавсумни муваффақиятсиз бошлаши — Премьер-лигада атиги битта ғалаба (30 август куни «Ипсвич Таун» устидан 5:2 ҳисобида) — клубнинг 1986 йилдан буён сақланиб келаётган антирекордини такрорлади.
Ўша пайтда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рон Аткинсон ноябрь ойида истеъфога чиқарилган эди. Унинг ҳисобида ҳам бор-йўғи битта ғалаба бор эди.
Унинг ўрнига ўша вақтда «Абердин»ни катта муваффақиятларга олиб чиққан, «Селтик» ва «Рейнджерс»нинг ҳукмронлигига барҳам берган Алекс Фергюсон келган эди. Қолгани эса тарихга айланди. Жумладан, кейинчалик Фергюсонга «сэр» унвони ҳам берилди.
«Манчестер Юнайтед» навбатдаги учрашувини «Борнмут»га қарши ўтказади.













