Мадриднинг «Атлетико» клуби Чемпионлар лигасининг 3-турида Германиянинг «Штутгарт» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда жамоалар биттадан гол уриб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.
«Атлетико» сафида Хулиан Альварес гол урди. Бу тўп аргентиналик футболчи учун клубдаги фаолияти давомида барча мусобақаларни ҳисобга олганда юбилей — 50-гол бўлди.
Альварес Диего Симеоне даврида «Атлетико» сафида 50 та гол маррасига эришган олтинчи футболчига айланди. Симеоне даври қарийб 15 йил аввал бошланган — у 2011 йил декабрь ойида Мадрид клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Хулиан Альварес бунга қадар Англиянинг «Манчестер Сити» клубида тўп сурган.













