Каталониянинг «Барселона» клуби қанот ҳимоячиси Хави Эспарт УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ»га қарши сафар учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди. «Кўк-анорранглилар» 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.
«Биз курашдик, аммо ҳаммасини кичик деталлар ҳал қилди. Ишлашда ва ривожланишда давом этамиз.
Менинг голимми? Бу гол менда икки хил ҳиссиёт уйғотди, чунки ғалаба ҳамиша биринчи ўринда туради. Аммо, албатта, ушбу мусобақадаги илк голимни урганимдан хурсандман», — дея қанот ҳимоячисининг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Ханс-Дитер Флик шогирдлари Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувини «Астон Вилла»га қарши ўтказади.













