Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби ҳимоячиси Педро Порро Испания Ла Лигасининг етакчи клубларидан бирига ўтишга қарши эмас. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, футболчи Испанияга кўчиб ўтишдан жиддий манфаатдор ва шу сабабли "Реал" ёки "Барселона"дан тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Таъкидланишича, жаҳон чемпионатидаги ғалабадан сўнг Порро клуб даражасида ҳам йирик совринлар учун курашишни истамоқда. Ҳимоячи бу мақсадга ҳозирги "Тоттенҳэм" таркибида эришиш мумкинлигига шубҳа қилмоқда.
Жорий мавсумда 27 ёшли Порро барча мусобақаларда тўртта учрашувда иштирок этди, аммо голли ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Transfermarkt экспертлари футболчининг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













