Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
22/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Дуэ "Олтин тўп" учун номзодларнинг кучли 30 талигига киритилмагани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Дезире Дуэ уни "Олтин тўп" соврини учун 30 нафар номзод қаторига киритишмаганига муносабат билдирди.

2025/26 йилги мавсум якунларига кўра жаҳоннинг энг яхши футболчисига топшириладиган соврин 26 октябрь куни Лондонда ўз эгасига топширилади. Бир йил аввал Дезире мазкур овоз беришда 14-ўринни эгаллаган эди.

"Бугун мен "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатида йўқман. Одамлар ўз танловини қилади. Майли, ҳаёт шунақа.

Мен қаттиқ меҳнат қилишда давом этяпман. Бу мавсумдаги мақсадим — ҳаммани доғда қолдириш ва барча совринларни ютиш. Шунинг учун ишлашда давом этамиз.

Мен доимо меҳнат қиламан. Мен жуда кўп ишлайдиган инсонларданман. Бугун бу меҳнатим самара беряпти, аммо янада каттароқ натижаларга интилиш керак. Менинг катта амбицияларим бор. Ушбу сешанба куни шундай натижа кўрсата олганим жуда яхши, лекин мен бундан ҳам кўпроғига қодирман.

"Олтин тўп"ни "ПСЖ" футболчиси олиши керак. Ёки француз футболчиси — чунки биз ҳам клуб сафида, ҳам жаҳон чемпионатида ўзимизни жуда яхши кўрсатдик. Жамоамизда улкан, ҳақиқатан ҳам фавқулодда иқтидорга эга футболчилар бор. Шунинг учун кўрамиз", — деди Дуэ Чемпионлар лигаси доирасидаги "ПСЖ" — "Барселона" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилганидан сўнг. Ушбу баҳсда ҳужумчи битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:55, 21.10.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик