Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

«Севилья» «Реал»га қарши ўйиндаги баҳсли вазиятлар юзасидан Ла Лигага шикоят қилди

Баҳо:
+3 | -

«Севилья» Испания чемпионатининг 9-турида «Реал»га қарши ўтказилган учрашув (1:4) телетрансляцияси юзасидан Ла Лиганинг мусобақалар департаментига расмий шикоят йўллади.

Клуб расмий сайтида эълон қилинган баёнотда баҳсли вазиятларнинг такрорий намойишлари сонидан норозилик билдирган. Шунингдек, «Севилья» камералар ёзувлари, тасвирга олиш регламентлари ва телевизион гуруҳ фаолияти ҳақидаги ҳисоботни тақдим этишни талаб қилган.

Хусусан, «Севилья» «Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлернинг Пекега тирсак билан зарба бергани, Марк Кукурельянинг ҳимоячи билан тўқнашувидан кейин пенальти белгиланиши мумкин бўлган вазият ҳамда мадридликларнинг иккинчи голи олдидан содир этилган қоидабузарликка эътибор қаратган.

Клуб фикрича, ушбу эпизодлар «Реал» фойдасига пенальти белгиланган вазиятдан фарқли равишда, телетрансляцияда етарлича ёритилмаган.

Аввалроқ Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) Гюлернинг зарбаси билан боғлиқ вазиятга VAR аралашмаганини аниқ тасвир мавжуд эмаслиги билан изоҳлаган эди.

«Севилья», шунингдек, клубларга тенг муносабатда бўлинишини таъминлаш мақсадида видеотасвирларнинг асл нусхаларини сақлаб қолиш ва текширув ўтказишни талаб қилди.

Бундан ташқари, жамоа вакиллари Ҳакамлар техник қўмитаси билан учрашиб, баҳсли вазиятларни муҳокама қилишди. Бироқ «Севилья» баёнотида қайд этилишича, томонлар ушбу эпизодлар бўйича ягона хулосага кела олмаган.

Киритилди: 16:14, 21.10.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик