Грузиялик ҳужумчига ўнг тиззасининг олдинги хочсимон бойлами узилиши ташхиси қўйилган.
«Биз сен биланмиз, биродар. Чида», — деб ёзди «ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий.
«Чида, биродарим. Сен янада кучли бўлиб қайтасан. Худо сен билан», — дея футболчини қўллаб-қувватлади парижликлар вакили Дезире Дуэ.
«Бу оғир дамларда барчамиз сенинг ёнингдамиз, биродар. Худо сени ўз паноҳида асрасин», — деб мурожаат қилди «ПСЖ» сардори Маркиньос.
«Чида, биродар. Барчамиз сен биланмиз», — деб ёзди парижликлар ҳимоячиси Илья Забарний.
«Биродар, мен доимо сен биланман», — дея грузиялик футболчини қўллаб-қувватлади «ПСЖ» ҳужумчиси Ферран Торрес.













