«Бавария» таркибига баҳо бериш учун футболчиларнинг руҳияти ва ҳар бир ҳаракатдаги ишончига бир назар ташлашнинг ўзи кифоя.
Бундан ташқари, улар индивидуал маҳорат эвазига ҳам голли вазиятлар ярата олади. Бу жамоа ураётган голлар ва юзага келтираётган имкониятларда яққол кўринади.
Биз айнан шундай рақибга қарши ўйнашни истаймиз. Бу чақириқни қабул қилишга тайёрмиз ва ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз», — дея Артетанинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.













