Ушбу форумда 10 000 дан зиёд қатнашчи, 80 дан ортиқ спикер ва дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан (жумладан, Ўзбекистондан) делегатлар иштирок этди.
Асосий спикерлар орасида БАА иқтисодиёт вазири Абдулла бин Туқ Ал Марри, Саймон Сквибб ҳамда давлат ва бизнеснинг бошқа етакчилари бор эди.
«Металлург» ФК президенти Б.Т. Абдуллаевнинг қўллаб-қувватлаши билан қуйидаги мақсадларни амалга ошириш йўлида ушбу форумда иштирок этишга қарор қилинди:
• клубга инвестициялар ва янги ҳамкорларни жалб этиш;
• «Металлург» ФК брендини халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва янги алоқалар ўрнатиш;
• БАА ва минтақанинг бошқа мамлакатлари клублари билан муносабатларни ривожлантириш.
Бу маълум маънода «Металлург» ФКнинг бундай юқори даражадаги тадбирлардаги илк иштироки бўлди.
Ташриф давомида БАА бизнеси ва клублари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, клубнинг бой тарихи, ютуқлари ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ҳамкорлар «Металлург» футбол клуби ва академияси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Бекобод шаҳридаги «Металлург» футбол клубига таклиф этилди.
«Металлург» ФК халқаро алоқаларни кенгайтириш ва клуб брендини тарғиб қилиш учун янги ҳамкорларни жалб этиш бўйича режали ишларни давом эттирмоқда ҳамда барча манфаатдор компаниялар ва клубларни ҳамкорликка чорлаб қолади!
Электрон почта: fcmetallurg.uzb@gmail.com pfk.metallurg@mail.ru













