Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Дзюдочиларимизнинг Гран-При турниридаги муваффақиятлари

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 4-6 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида дзюдо кураши бўйича ўтказилган Гран-При туркумидаги халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Дунёнинг 21 давлатидан келган 154 нафар дзюдо усталари иштирокида бўлиб ўтган мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган 48 нафар спортчимиздан 13 нафари совринли ўринларни банд этишган бўлса, 9 нафар полвонимиз 5-ўринни ва яна 13 нафар дзюдочимиз 7-ўринни банд этишди.

Умумжамоа ҳисобида Бразилия терма жамоаси иккинчи (3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза), америкалик дзюдо усталари эса учинчи ўринни (1 та олтин, 3 та кумуш) банд этишди. Қизиқ томони, дзюдо ватани вакиллари япониялик полвонлар мазкур Гран-При турнирида бирорта ҳам медални қўлга кирита олмадилар.

Маълумки, мазкур Гран-При турнирида биринчи ўринни эгаллаган спортчилар 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун бериладиган 300 рейтинг очколарига ҳам эга бўлдилар. Кумуш медал совриндорлари 180 рейтинг очкога, бронза медали соҳиблари эса 120 рейтинг очкога эгалик қилишди.

Қуйида Гран-При турнирида совринли ўринларни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари берилган:

Олтин
-60 кг. Шарофиддин Лутфуллаев
-66 кг. Мирзоҳид Фармонов
-73 кг. Мирали Шарипов
-90 кг. Шерали Жўраев
-100 кг. Соиб Қурбонов

Кумуш
-90 кг. Эркин Дониёров
-100 кг. Рамзиддин Саидов
+100 кг. Болтабой Болтаев

Бронза
-81 кг. Яҳё Имомов
-90 кг. Дилшод Чориев
-48 кг. Нодира Гулова
-70 кг. Гулноза Матниёзова
+78 кг. Сенайим Эркинбоева

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:54, 07.10.2013.
Ўқилди: 3896 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4798]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3244]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3131]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1852]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1834]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1583]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1574]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1562]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1555]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик