Парижнинг "ПСЖ" клуби оғир жароҳат олган грузиялик вингер Хвича Кварацхелия билан ҳамкорликни узоқ муддатга давом эттириш ниятида.
RMC Sport маълумотига кўра, Париж клуби 25 ёшли футболчининг шартномасини 2032 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда. Томонлар ўртасида музокаралар аллақачон бошланган бўлиб, айни пайтда янги келишувдаги маош миқдори муҳокама қилинмоқда.
Кварацхелия Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "Барселона"га қарши учрашувда (4:2) жароҳат олиб, иккинчи бўлимда захирага олинган эди.
Тиббий текширувлар натижасида грузиялик футболчининг ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон бойлам узилгани маълум бўлди. У яқин кунларда жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради ва камида олти ой майдонга туша олмайди.
Шунга қарамай, "ПСЖ" Кварацхелия билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттиришга интилиб, янги шартнома бўйича музокараларни олиб бормоқда.













