«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигасида «Шахтёр» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Миланликлар мусобақанинг умумий босқичи 3-турида бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу «Интер»нинг Чемпионлар лигаси жорий мавсумидаги илк ғалабаси бўлди.
«Баъзан ўйин суръати унчалик юқори бўлмаса, натижага эришиш учун тажрибанинг ўзи етарли бўлиши мумкин. Аммо Чемпионлар лигасида бу иш бермайди. Бу ерда тез югуриш, тез фикрлаш ва ўзига ишониш керак.
Бугун биз қийинчиликларга бардош беришга тайёр эдик. Менимча, аввалги учрашувларда айнан шу жиҳат бизга етишмаган», — деди Киву Sky Sport Italia нашрига.
«Интер» учта турдан сўнг 3 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 21-ўринни эгаллаб турибди.
Киву шогирдлари навбатдаги учрашувини 3 ноябрь куни сафарда «Фейеноорд»га қарши ўтказади.













