«Барселона» вингери Ламин Ямал 2026 йилги «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритган тақдирда, ушбу муваффақиятни катта зиёфат билан нишонлашни режалаштирмоқда.
Таниқли журналист Виктор Наварронинг маълум қилишича, 19 ёшли футболчи Лондонда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимига ўзининг барча яқинлари билан бориш учун шахсий самолёт буюртма қилган.
Бундан ташқари, испаниялик футболчи овоз бериш натижасида ғолиб деб топилса, Парижда махсус зиёфат уюштиришни ҳам режалаштириб қўйган.
2026 йилги «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими 26 октябрь куни Англия пойтахти Лондонда бўлиб ўтади.
Ламин Ямал мукофот учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланмоқда. У билан бир қаторда «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн ҳам «Олтин тўп»ни қўлга киритишга асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.













