Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

Ўзбекистон Кубоги: ярим финал ўйинлари Тошкентда, финал эса водийда ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат Кубогининг ярим финал учрашувлари санаси ва уларга мезбонлик қиладиган стадионларни маълум қилди. Финал баҳси қаерда ўтказилиши эса ҳал қилувчи учрашувга йўлланма оладиган жамоаларга боғлиқ бўлади.

Дастлаб Ўзбекистон Кубогининг ярим финал ва финал баҳсларини марказлашган тартибда ташкил этиш режалаштирилганди. Бироқ май ойидаги танаффус сабаб Суперлиганинг тўртта тури ҳамда Кубокнинг 1/8 финал босқичи учрашувлари мавсумнинг иккинчи қисмига кўчирилди. Шунингдек, учта ўзбек клубининг халқаро мусобақалардаги иштироки ва кузги ФИФА кунлари тақвимни янада тиғизлаштирди.

Марказлашган тизим жорий этилаётганда барча клубларнинг манфаатлари ҳисобга олиниб, Тошкент логистика жиҳатидан энг қулай ҳудуд сифатида танланганди. Қолаверса, 2020 йилдан буён Ўзбекистон Кубоги финаллари пойтахтдан ташқарида — Наманган (2020), Самарқанд (2021), Бухоро (2022), Қарши (2023), Фарғона (2024) ва Андижон (2025) шаҳарларида ўтказилган.

Шу асосда ҳал қилувчи учта ўйинни Тошкентда, улар орасида уч кунлик танаффус билан ташкил этиш юзасидан клублар билан келишувга эришилганди.

Бироқ халқаро майдонда иштирок этаётган уч жамоанинг Ўзбекистон Кубогидан чиқиб кетиши тақвимда қўшимча имкониятлар яратди. «Пахтакор» ва «Насаф» 1/8 финалда, «Нефтчи» эса чорак финалда мусобақа билан хайрлашди.

Шундан сўнг Лига ярим финалга чиққан клублар билан музокара ўтказиб, ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейинги тақвимни муҳокама қилди. Натижада иккала ярим финал учрашувини 24 ноябрь куни ўтказишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, Тошкентдаги айрим стадионларнинг ҳолати ҳам мусобақа режасига таъсир кўрсатди. Хусусан, «Бунёдкор», «Жар» ва «Олимпия» стадионларининг майдонлари таъмирлаш учун ёпилган, «Пахтакор» стадионида эса трибуналарни реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

Шу сабабли Лига чорак финал баҳслари олдидан мусобақанинг ҳал қилувчи босқичини Фарғона водийсида ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиққан. Унга кўра, ярим финал ўйинлари Фарғона ва Наманганда, финал эса Намангандаги «Марказий» стадионда ташкил этилиши мумкин эди.

Бироқ бунинг учун ярим финалга чиққан барча жамоаларнинг розилиги талаб этиларди. «Андижон», ОКМК ва «Локомотив» эса аввалги келишувларни ўзгаришсиз қолдириш тарафдори бўлди.

Якуний қарорга кўра, 24 ноябрь куни «Андижон» — «Локомотив» учрашуви ОКМК стадионида, ОКМК — «Навбаҳор» баҳси эса «Локомотив» стадионида ўтказилади.

Финал мезбони эса унда иштирок этадиган клубларга қараб аниқланади. Агар ҳал қилувчи баҳсга Тошкент жамоалари йўл олса, учрашув пойтахтда ташкил этилади. Борди-ю, финалда водийнинг икки клуби тўқнаш келса, унга Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони мезбонлик қилади.

Финалнинг аниқ санаси ярим финал ўйинларидан кейин эълон қилинади. Бунга «Андижон»нинг Суперлигада қолиш учун плей-офф баҳсларида иштирок этиш эҳтимоли сабаб бўлмоқда.

Агар «Андижон»нинг плей-оффда қатнашмаслиги аниқлашса ёки жамоа Кубок финалига чиқа олмаса, ҳал қилувчи учрашув режалаштирилган муддатдан эртароқ ўтказилиши мумкин.

Киритилди: 13:24, 23.10.2026.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик