«ПСЖ» раҳбарияти жамоанинг россиялик дарвозабони Матвей Сафоновнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Шу сабабли Париж клуби қишки трансферлар ойнасида янги голкипер харид қилишни режалаштирмаяпти.
Журналист Оливье Таллароннинг маълум қилишича, «ПСЖ» раҳбарияти Сафоновга ишонч билдиришда давом этади ва унга ўринбосар излаш ниятида эмас.
Россиялик дарвозабон ўтган қишда Люка Шевалье билан рақобатда устун келиб, парижликларнинг асосий голкиперига айланганди. 2026 йил январь ойидан буён Шевалье жамоа таркибида деярли майдонга тушмаяпти.
Шу билан бирга, Сафоновнинг жорий мавсумдаги статистикасини идеал деб бўлмайди. У барча мусобақалар доирасида 12 та учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 16 та гол ўтказиб юборган. Россиялик футболчи ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ўйинлар сони ҳам кўп эмас.
Шунга қарамай, «ПСЖ» мавсумни муваффақиятли давом эттирмоқда. Парижликлар Чемпионлар лигасининг дастлабки уч турида барча учрашувларда ғалаба қозониб, 9 очко жамғарган.
Франция чемпионатида эса «ПСЖ» қўшимча кўрсаткичлар бўйича «Лион»дан ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.













