«Олтин тўп» мукофоти ғолибини аниқлаш бўйича овоз бериш жараёнида иштирок этган журналист Антон Маэна «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейнни «Реал» юлдузи Килиан Мбаппедан устун деб ҳисоблашини маълум қилди.
Журналистнинг фикрича, англиялик футболчи мавсум давомида француз ҳамкасбидан барча асосий кўрсаткичлар бўйича яхшироқ натижа қайд этган.
«Харри Кейн Килиан Мбаппедан барча кўрсаткичлар бўйича устун келди. У кўпроқ гол урди, Мбаппенинг жамоасини Чемпионлар лигасидан чиқариб юборди ва жаҳон чемпионатида ҳам уни мағлуб этди.
Бундан ташқари, Кейн Германияда совринларни қўлга киритди.
Мбаппе эса ўз баёнотлари орқали аслидагидан кўра муваффақиятлироқ мавсум ўтказгандек таассурот уйғотди», — деди Антон Маэна.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими 26 октябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.













