Кириш Регистрация
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
30/10 18:30 Қўқон-1912 0-0 Қизилқум
30/10 18:30 Сўғдиёна 1-1 Бухоро
30/10 18:30 Хоразм 0-1 Пахтакор
31/10 01:00 Вильярреал 0-1 Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон - Насаф
31/10 17:00 Машъал - Динамо
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор - Андижон
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
01/11 00:45 Милан - Интер
01/11 01:00 Барселона - Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла - Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив - ОКМК
01/11 16:30 Комо - Венеция
01/11 18:00 Хетафе - Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне - Торино
01/11 19:00 Лацио - Кальяри
01/11 20:15 Расинг - Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль - Арсенал
01/11 22:00 Лечче - Женоа
01/11 22:30 Эльче - Валенсия

«ПСЖ» Кварацхелиянинг ўрнига уч нафар футболчини номзод сифатида кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» жиддий жароҳат олган Хвича Кварацхелиянинг ўрнини тўлдириш мақсадида трансфер бозорига чиқиши мумкин. Парижликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир қатор футболчилар номзодини кўриб чиқмоқда.

Грузиялик вингернинг ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон бойлами узилгани сабаб у жорий мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Eurosport нашрининг хабар беришича, «ПСЖ»нинг асосий трансфер вариантларидан бири Бильбаонинг «Атлетик» клуби вингери Нико Уильямс ҳисобланади. Франция гранди бир неча йилдан буён испаниялик футболчининг ўйинларини кузатиб келмоқда.

Шунингдек, Sport нашри Goal маълумотларига таяниб, парижликлар Леверкузеннинг «Байер» клуби футболчиси Иброҳим Мазага ҳам қизиқиш билдираётганини хабар қилди. Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Матис Альберт ҳам эҳтимолий номзодлар қаторида тилга олинмоқда.

Қизиғи, «ПСЖ» янги футболчи харид қилиш учун қишки трансферлар ойнаси очилишини кутиши шарт эмас.

Франция Лига 1 мусобақасида «жокер» деб номланувчи махсус қоида мавжуд. Унга кўра, клублар белгиланган трансфер давридан ташқари вақтда ҳам Лига 1 ёки Лига 2 иштирокчиси бўлган бошқа жамоадан битта футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Шу тариқа, Париж клуби зарурат туғилса, ҳужум чизиғини январгача кучайтириш имкониятидан фойдаланиши мумкин.

Бироқ ҳозирги маълумотларга кўра, «ПСЖ» раҳбарияти таркибни кучайтириш бўйича асосий қарорларни қишки трансферлар ойнасида қабул қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 18:47, 23.10.2026.
Ўқилди: 1597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик