Саудия Арабистони Про-лигасининг 11-туридан ўрин олган «Ал-Файсалий» ва «Ан-Наср» жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Наср"нинг иккинчи голи Криштиану Роналду ҳисобига ёзилди. Интернетда тарқалган видеоларда аслида бу гол ҳимоячининг боши орқали "Файсалий" дарвозасидан ўрин олгани кўринади. Феликс ён қанотдан узатма берганидан кейин Роналду тўпга сакради. Аммо тўп унинг бошига эмас, мезбон жамоа футболчисининг боши орқали дарвозага кириб кетди.













