"Ювентус" раҳбарияти қишки трансферлар ойнасида жамоа таркибини кучайтириш учун камида иккита харидни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, туринликлар январь ойида чап қанот ҳимоячиси ва ҳужумчи билан шартнома имзолаш ниятида.
Бироқ "кекса синьора" раҳбарияти қайси футболчиларни асосий номзод сифатида кўриб чиқаётгани ҳозирча маълум эмас.
Қайд этиш жоиз, "Ювентус" ўтган ёзги трансферлар ойнасида янги футболчиларни харид қилиш учун 150 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган эди. Шу даврда футболчилар сотувидан тушган даромад эса 30 миллион еврога ҳам етмаган.
Катта харажатларга қарамай, Лучано Спаллетти бошқараётган жамоа Италия чемпионатининг дастлабки етти турида 11 очко жамғарди ва айни пайтда А Серия турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Туринликлар навбатдаги учрашувини 25 октябрь, якшанба куни "Лечче"га қарши сафарда ўтказади.
Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланиши режалаштирилган.













