Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Диогу Жотанинг рафиқаси футболчидан келган сўнгги хабар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг марҳум ҳужумчиси Диогу Жотанинг рафиқаси Руте Кардозу турмуш ўртоғи билан фожиали автоҳалокатдан олдинги сўнгги ёзишмалари ҳақида сўзлаб берди.

2025 йил 3 июль куни Испанияда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 28 ёшли Жота ва унинг укаси Андре Силва ҳалок бўлган эди.

Орадан бир йилдан ортиқ вақт ўтгач, футболчининг ҳаётига бағишланган "Диогу Жота" китобида фожиадан олдинги сўнгги соатларга оид янги тафсилотлар маълум бўлди.

Китобда Руте Кардозу турмуш ўртоғи билан қандай хайрлашгани ва кейинги ёзишмаларини эслаган. Унинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтирмоқда.

"Мен унга яхши етиб олишини тилаб хабар ёздим. У эса менга шунчаки эмодзи билан жавоб қайтарди. Шундан кейин унга йўлда эҳтиёт бўлишини айтдим", — дея хотирлади Руте.

Маълум бўлишича, эр-хотин Жота сафарга чиқишидан олдин хайрлашган, кейин эса қисқа хабарлар орқали мулоқотни давом эттирган.

Бироқ ўша сафар футболчи ва унинг укаси учун фожиали якунланган.

Диогу Жотанинг 28 ёшида ҳаётдан кўз юмгани нафақат "Ливерпуль" мухлислари, балки бутун футбол жамоатчилиги учун оғир йўқотиш бўлган эди.

Киритилди: 08:17, 24.10.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик