Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

"Бавария" Вирцни "Ливерпуль"дан сотиб олиш масаласида қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" кузатув кенгаши аъзоси Ули Хёнесс "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Флориан Вирцни Мюнхен клубига олиб келиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

23 ёшли германиялик футболчи 2025 йил ёзида "Байер"дан кетганида унинг трансфери учун "Бавария" ҳам курашган эди. Бироқ ўша пайтда "Ливерпуль" рақобатда устун келиб, Вирцни ўз сафига қўшиб олган.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Англияда ҳозирча ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олмаётгани сабаб унинг номи яна "Бавария" билан боғланмоқда.

Шу муносабат билан Хёнессдан мюнхенликлар келажакда Вирцни харид қилиш учун яна бир бор ҳаракат қилиши мумкинми, деб сўралди.

"Йўқ. Унинг "Ливерпуль" билан узоқ муддатли шартномаси бор. Ўйлайманки, клуб Вирцни ўз ўйин тизимига яхшироқ мослаштиришга ҳаракат қилади", — деди Хёнесс.

Шу билан бирга, "Бавария" мутасаддиси Флориан Вирц Мюнхен клубида ўзини анча қулай ҳис қилиши ва яхшироқ ўйин кўрсатиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.

Ҳозирча эса Германия гранди футболчини "Ливерпуль"дан сотиб олиш учун янги уринишни режалаштирмаяпти.

Қайд этиш жоиз, Transfermarkt портали "Байер"нинг собиқ юлдузи Флориан Вирцнинг бозор қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:19, 24.10.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик