«Манчестер Сити» «Аякс»нинг 17 ёшли иқтидори Абделла Уазанга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Марокашлик ҳужумкор ярим ҳимоячини «Челси», «Ювентус» ва «Реал» ҳам кузатиб бормоқда.
Уазан 2025 йил ёзидан буён «Аякс» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг амстердамликлар билан шартномаси 2028 йил июнь ойигача амал қилади.
Футболчининг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.













