"Ливерпуль" ҳимоячиси Рональд Араухо "Барселона"даги фаолияти давомида бошидан кечирган оғир руҳий давр ҳақида гапирди.
"Бу жуда қийин давр эди. Анчадан бери ўзимни яхши ҳис қилмасдим ва энг яхши кўрган машғулотим — футболдан ҳам завқ олмай қўйгандим. Шу сабабли бир муддат танаффус қилишим кераклигини англадим.
Яқинларим ва мутахассислардан ёрдам сўраш зарурлигини тушундим. Баъзан ҳаммасини ичингда сақлаб, ўзингни кучли кўрсатишга уринасан. Аммо ҳаётда муаммоларинг ҳақида гапириш ва бошқаларга ишониш муҳим", — деди Араухо The Times нашрига.
Уругвайлик футболчи "ПСЖ" ва "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинларида қизил карточка олганидан кейин қийин даврни бошдан кечирган. У тахминан бир ой футболдан узоқлашиб, ватанига қайтган.
Араухо "Вильярреал"га қарши Чемпионлар лигасидаги 4:3 ҳисобидаги ғалабада урган голини эса ажойиб лаҳза сифатида эслади.













