"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике ҳимоячи Илья Забарнийнинг ўйини ва Хвича Кварацхелиянинг оғир жароҳати ҳақида фикр билдирди.
Забарний ҳақида:
"У кўп ўйнаяпти ва биз унга ишонамиз. Янги жамоага келиб, дарҳол юқори савияда ўйнаш осон эмас. Аммо у буни уддалади. Ҳар бир учрашувда ўзига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Ундан мамнунман", — деди Энрике.
Кварацхелиянинг жароҳати ҳақида:
"Бундай хабардан кейин ижобий гапириш қийин. Профессионал футболда доим хавф бор. Бу вазиятни енгиб ўтиш керак. Операциядан кейинги ҳолатини кузатамиз. У янада кучли бўлиб қайтади, бунга шубҳам йўқ".
Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия Чемпионлар лигасида "Барселона"га қарши ўйинда (4:2) тиззасининг хочсимон пайидан жароҳат олган.













