"Милан" дарвозабони Майк Меньян еврокубоклар тарихида клуб учун илгари кузатилмаган ҳолат қайд этди.
Франциялик голкипер Европа мусобақасида қизил карточка олиб, майдондан четлатилган "Милан" тарихидаги илк дарвозабонга айланди.
Статистик маълумотларга кўра, италияликлар тарихида бунгача бирорта дарвозабон еврокубок учрашувида майдондан четлатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Меньян 2021 йилдан буён "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













