Бразилиялик футболчи Неймар мамлакат президентлиги учун курашаётган Флавио Болсонарони қўллаб-қувватлашини яна бир бор намойиш этди.
Футболчи конгресс аъзоси Николас Феррейра билан биргаликда суратга олинган видеода иштирок этди. Унда сиёсатчи Неймардан "11+11 қанча бўлади?" деб сўрайди. Футболчи эса "22" деб жавоб беради.
Бу рақам Бразилия президентлигига номзод Флавио Болсонаронинг сайлов бюллетенидаги рақами ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар аввал ҳам собиқ президент Жаир Болсонарони очиқ қўллаб-қувватлаган ва бу жамоатчиликда баҳсларга сабаб бўлган.
Жаир Болсонаронинг ўғли Флавио 4 октябрдаги президентлик сайловининг биринчи босқичида 47,03 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Амалдаги президент Луис Инасиу Лула да Силва 45,16 фоиз овоз олди. Сайловнинг иккинчи босқичи 25 октябрга белгиланган.













