"Барселона" сардори Рафинья Диас "Реал"га қарши "эл-класико" олдидан ўзининг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.
29 ёшли бразилиялик футболчи яқинда жароҳатидан тикланиб, майдонга қайтди. У "Бетис"га қарши ўйинда захирадан тушган, "ПСЖ" билан учрашувда эса 60 дақиқа ҳаракат қилган.
"Ҳозирча 100 фоиз тайёр эмасман. Энг яхши жисмоний ҳолатимга қайтиш учун ҳали ишлашим керак. Аммо ўзимни яхши ҳис қиляпман", — деди Рафинья.
Ҳужумчи жорий мавсум 10 та ўйинда 14 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.
"Барселона" — "Реал" учрашуви 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.













