Майкл Кэррик шогирдлари Англия Премьер-лигасининг 8-турида «Борнмут»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу «манкунианликлар»нинг сўнгги етти учрашувдаги бешинчи мағлубияти бўлди. Қолган икки баҳс дуранг билан якунланган.
«Манчестер Юнайтед» жорий мавсумда ўтказган 12 та ўйиннинг атиги иккитасида — «Ипсвич» (5:2) ва «Сабах» (4:0)га қарши баҳсларда ғалаба қозонган. Жамоа сўнгги икки учрашувда эса ўз дарвозасидан еттита тўп олиб чиқди.













