"Бавария" жорий мавсумда ҳали бирор марта мағлубиятга учрамади.
Мюнхенликлар Бундеслиганинг 7-турида "Фрайбург"ни 3:1 ҳисобида енгиб, мағлубиятсиз сериясини 12 та ўйинга етказди.
Венсан Компани бошчилигидаги жамоа барча мусобақаларда 8 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этган.
Эътиборлиси, бельгиялик мураббий соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб "Фрайбург"га қарши ўйинда стадионда бўлмади.
"Бавария" навбатдаги учрашувини 28 октябрь куни Германия кубоги доирасида "Магдебург"га қарши ўтказади.













