"Реал" барча мусобақаларда кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди.
Жозе Моуриньо бошчилигидаги мадридликлар Ла Лиганинг 10-турида "Барселона"ни сафарда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, "Реал" сўнгги бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Мадридликлар навбатдаги ўйинини 1 ноябрь куни "Расинг"га қарши сафарда ўтказади.














