Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
30/10 18:30 Қўқон-1912 - Қизилқум
30/10 18:30 Сўғдиёна - Бухоро
30/10 18:30 Хоразм - Пахтакор
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон - Насаф
31/10 17:00 Машъал - Динамо
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор - Андижон
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Мирко Еличич: «Майдон тезкор футбол намойиш этишимизга тўсқинлик қилди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 25-тури доирасида бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши баҳс борасида ўз фикрини билдириб ўтади.

— Ёқимсиз ва оғир ўйин бўлди. Бундай жамоаларга қарши ўйнашга кўникиб қолдик. Футболдаги барча услубларни ўрганиб чиқиш керак. Биз ўзимиз истаган футболни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда ўз даражамизни намойиш эта олмадик. Балки бу кайфият билан боғлиқдир. Рақиблар эса ўйинни жуда яхши бошлашди. Голдан кейин тезликни оширишди.

Ўйинда вазиятлар ҳам кўп бўлмади, чунки жамоалар ҳудудларни ёпишди. Рақибларнинг қарши ҳужумларидан кейин гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Бу ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.

Барча ўйинлар қийин кечмоқда, чунки жамоалар ўз ўринлари учун курашишяпти ва олдиларига қўйилган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишяпти. Шу сабабли жамоалар осон ўйинлар ўтказишмаяпти.

Савол: «Қизилқум» шундай ўйин кўрсатишини кутганмидингиз? Агар сир бўлмаса, рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун қандай усулларни қўлламоқчи эдингиз?

— Уларнинг «Нефтчи»га қарши ўйинини томоша қилдим. Улар тезлик эвазига жуда яхши мослашадиган жамоа. «Қизилқум»га қарши умуман бошқача футбол кўрсатишимиз кераклигини билардик.

Бугун майдоннинг ўрилмагани бизга бироз халақит берди. Чунки тўп жуда секин ҳаракатланди. Бу атайлаб қилинганми, билмадим. Балки бунга ҳам эътибор қаратиш керакдир.

Биз Суперлига даражасини оширишга ҳаракат қилаётган эканмиз, демак, бундай тафсилотларга ҳам эътибор беришимиз керак. Акс ҳолда, бу футболнинг ривожланишига ёрдам бермайди.

Биз тўпни тезроқ ҳаракатлантириб, тезкор футбол намойиш этмоқчи эдик. Аммо майдон бунга тўсқинлик қилди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 07:51, 26.10.2026.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик