Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

"Эйр Форс" мураббийи: "Пахтакор"га қарши ўйинда ижобий натижага эришмоқчимиз"

Баҳо:
+ | -

Ироқнинг "Эйр Форс" клуби бош мураббийи Рашид Жобир ОФК Элит Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Уммонлик мутахассис рақибнинг имкониятларини юқори баҳолаб, жамоаси муваффақиятсиз натижалардан кейин ғалабали йўлга қайтишни мақсад қилганини таъкидлади.

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионати ва Осиё Чемпионлар лигасида яхши ўйин кўрсатаётган кучли жамоа. Шу боис юқори даражадаги концентрацияни сақлашимиз ва аввалги учрашувларда йўл қўйган хатоларимизни такрорламаслигимиз керак.

Сўнгги мағлубиятларга қарамай, жамоамизнинг имкониятларига тўлиқ ишонаман. Футболчиларнинг кўзида ижобий натижага эришиш истаги ва қатъиятни кўриб турибман.

Мухлисларимизни хурсанд қилиш — асосий мақсадимиз. Ҳозирги вазиятдан чиқиб кетиш ва ғалабали йўлга қайтиш учун астойдил ҳаракат қиламиз", — деди Жобир.

Шунингдек, мураббий ўз келажаги борасида тарқалган миш-мишларни рад этиб, клубдаги фаолиятини давом эттиришини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Эйр Форс" мусобақанинг дастлабки икки турида мағлубиятга учраган. Ироқликлар аввал "Нефтчи"га 0:1, кейин эса "Ал-Айн"га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган.

"Эйр Форс" – "Пахтакор" учрашуви бугун, 26 октябрь куни Бағдоддаги "Ал-Мадина" стадионида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:15 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:51, 26.10.2026.
Ўқилди: 598 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик