«Барселона» вингери Ламин Ямал кетма-кет учинчи «эл-класико»да гол ёки ассист қайд эта олмади.
19 ёшли футболчи Ла Лиганинг 10-турида «Реал»га қарши учрашувда (1:2) тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, аммо натижали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Ямал январдаги Испания Суперкубоги финалида (3:2) ва 2025 йил октябридаги «эл-класико»да (1:2) ҳам гол ёки ассист қайд этмаганди.
Қизиғи, бундан аввал у кетма-кет 4 та «эл-класико»да 3 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилган.













