2026 йилги "Олтин тўп" мукофоти учун асосий даъвогарлар тақдирлаш маросимига ташриф буюради. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, "эл-класико"даги ғалабадан кейин Килиан Мбаппега "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашиш учун Лондонга боришга рухсат берилган. Шунингдек, "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн ва "Барселона" вингери Ламин Ямаль ҳам тадбирда иштирок этади.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.













