Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Эспарт тахминан етти ҳафтага сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Ла Лиганинг 10-тури доирасида "Реал"га қарши ўйинда (1:2) жароҳат олган "Барселона" ҳимоячиси Хави Эспартнинг ҳолати бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

19 ёшли футболчи биринчи бўлимда майдонга ўтириб қолди ва уни алмаштиришни сўради. Дастлаб у Орельен Тчуамени билан тўқнашувдан кейин жароҳат олгани тахмин қилинган эди. 30-дақиқада Эспартнинг ўрнига Алекс Бальде майдонга тушди.

"Тиббий текширувлар Хави Эспарт рақиб футболчиси билан тўқнашув натижасида "Реал Мадрид"га қарши ўйинда ўнг тўпиғидаги синдесмоз жароҳатини олганини тасдиқлади. Синдесмоз — икки суякни зич толали бириктирувчи тўқима орқали бир-бирига боғлаб турувчи бирикма", — дейилади "Барселона" баёнотида.

Кутилганидек, футболчи тахминан етти ҳафта давомида майдонга туша олмайди.

Киритилди: 18:08, 26.10.2026.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик