Бразилия чемпионати доирасида шанба куни ўтказилган учрашувда «Сантос» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Неймар Нестор билан оғзаки тортишувдан кейин майдондан четлатилди. Баҳс давомида у оғзини қўли билан тўсиб олган. Ҳакам бу вазиятда «Винисиус Жуниор қоидаси» деб аталувчи тартибни қўллади.
«Баия» юз берган ҳолатни қоралаб, машҳур футболчилар ўз сўзлари учун масъулиятни ҳис қилиши ва ёш мухлисларга намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.
«Баия» дарвозабонлар мураббийи Дуда Варгао эса Неймарни кескин танқид қилди:
«Мен Неймарнинг нақадар эркатой, шуҳратпараст ва такаббур эканини ўз кўзим билан кўрдим. У ўзини гўё ҳамма нарсадан устун деб билади, атрофидагилар эса уни ҳимоя қилади».













